Феликс Магат 5 йиллик танаффусдан сўнг мураббийлик фаолиятига қайтди. У Бундеслига клубини бошқаради

Eldor Akmurzayev
14 мар 2022
68 ёшли мутахассиснинг охирги клуби 2017 йил “Шаньдун Лунэн” бўлган.

“Герта” Феликс Магатни бош мураббий сифатида таништирди. У билан шартнома мавсум охирига қадар мўлжалланган.

У охирги йилларда “Адмира Ваккер” (Австрия) ва “Вюрцбюрг” (Германия) клубларида директор лавозимида фаолият олиб борди ҳамда 2021 йил май ойидан бери ишсиз эди.

Берлинликлар Бундеслигада 26 ўйин ўтказиб, 23 очко билан 17-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс