"Тоттенхэм" Николо Заньоло учун 40 миллион евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
18 май 2019, 15:25
"Тоттенхэм" "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолони харид қилиш ниятида.

Қайд этиш керакки, лондонликлар бу трансферга 40 миллион евро ажратишга тайёр. "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ўзи шахсан футболчига қизиқмоқда.

Заньоло жорий мавсум А Сериянинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror