

"Football Insider" хабарига кўра, лондонликлар Манчестер клубига ҳужумчисининг нархи 100 млн фунт эканлигини маълум қилган. МЮ Кейнни анча вақтдан буён кузатиб боради ва у билан ёзда шартнома имзолаш эҳтимоли йўқ эмас.
Кейннинг "шпорлар" билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади. Ушбу мавсумда 29 ёшли Кейн барча турнирларда 36 ўйинда қатнашиб, 20 гол урди.



