

"The Times" хабарига кўра, Шимолий Лондон клуби 27 ёшли англиялик футболчи учун "ойнасозлар"га 55 миллион евро таклиф қилган.
"Кристал Пэлас" раҳбарияти ўзининг энг яхши футболчиларидан бирини сотишдан камида 75 миллион евро олишни хоҳламоқда, шунинг учун клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Бунгача матбуотда Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам Эзени сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Эберечи Эзе ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида Англия чемпионатида 34 ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.



