

Клуб ушбу ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Ҳарри Кейнга ўринбосар сифатида айнан франциялик футболчини кўрмоқда. Германияликлар ҳужумчининг трансферидан 100 миллион еврога яқин пул ишлаб олмоқчи.
24 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсум «Айнтрахт» сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 17 та голга ассистентлик қилди. Трансфермаркт портали футболчини 80 млн еврога баҳоламоқда.



