"Тоттенхэм" Карраско бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Атлетико" уни сотмоқчи эмас, товон пули – 60 млн евро

Alisher
30 авг 2022
Ярим ҳимоячи Янник Карраско ушбу ёзда "Атлетико"дан кетиши мумкин.

"Тоттенхэм" бельгияликнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Футболчи анчадан бери жамоа бош мураббийи Антонио Контега ёқади.

Карраско учун товон пули 60 млн еврога тенг, аммо битим арзонроққа амалга ошиши кутилмоқда. "Атлетико" қишдаги музокаралар давомида футболчи учун 30 млн евро сўради.

Журналист Рубен Уриянинг хабарига кўра, испан клуби ярим ҳимоячини сотмоқчи эмас ва ягона вариант сифатида товон пулини тўлаш кўрилмоқда.

Карраско ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph