"Тоттенхэм" Ив Биссумани ўз таркибига қўшиб олди

Оқил Абдубарноев
17 июн 2022
"Тоттенхэм" клуби "Брайтон" ярим ҳимоячиси Ив Биссума билан шартнома имзолади.

25 ёшли ярим ҳимоячи Лондон клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Футболчининг трансфер суммаси тахминан 29 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, малилик футболчи "Брайтон" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келаётганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com