"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади
20 май 2024 15:59
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади
"Тоттенхэм" чап қанот ҳимоячиси Райан Сессеньон Лондон клуби билан шартномасини узайтирмайди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 24 ёшли англиялик ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Унга Англия ва Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг ўзи АПЛда қолишни афзал кўрмоқда.
Сессеньон жароҳат туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди. Унинг ҳисобида 1 та ўйин бор.
"Тоттенхэм" ҳимоячини 2019 йилнинг ёзида "Фулхэм"дан 27 миллион еврога сотиб олганди. Бу вақт ичида у 2020/21 йилги мавсум ижара асосида "Хоффенхайм"да ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар