

"Шпорлар" раҳбарияти Кристиан Эриксеннинг "Интер"га ўтаётгани сабаб Нидерландия терма жамоасининг 22 ёшли ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи.
Бергвейн ўтган йилнинг августида ПСВ билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан эди. Ўтган ёзда унга "Аякс", "Севилья" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирган эди.
Футболчи жорий мавсум ПСВ таркибида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 13та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018 йилдан буён Нидерландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



