

Юлиан Брандт “Тоттенхэм” футболчисига айланиши мумкин. “Шпорлар” футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Унинг трансфери эса 21,5 млн фунтга баҳоланмоқда. Аввалроқ унинг хизматларига “Ливерпуль” ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Лондон клуби эса футболчини Кристиан Эриксеннинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Бранд жорий мавсум Бундеслигада 6 та гол уриб, 15 та голли узатмани амалга оширди.



