"Тоттенхэм" футболчиси "Ньюкасл"га ўтди

Alisher
31 янв 2020
"Ньюкасл" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роузни ижарага олди.

Ижара муддати мавсум сўнггига қадар давом этади.

29 ёшли футболчи янги жамоасида дебютини 1 февралда амалга ошириши мумкин. "Ньюкасл" эртага "Норвич"ни ўз майдонида қабул қилади.

Чап қанот ҳимоячиси "Ньюкасл"да 28-рақам остида ҳаракат қилади.

Роуз 2007 йилдан бери "шпорлар" сафида ҳаракат қилади. Футболчи жорий мавсум 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NUFC