

"A Bola" хабарига кўра, Лондон клуби ёздаёқ футболчини сотиб олиш имкониятига эга бўлган. Бироқ ўшанда кичик сабаблар туфайли трансфер амалга ошмаган.
"Тоттенхэм" раҳбарияти айни дамда қишда жамоани тарк этадиган Кристиан Эриксеннинг ўрнига бошқа номзод изламоқда.
Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи "Спортинг" таркибида 10 ўйинда 7 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 60 миллион еврога тенг.



