"Тоттенхэм" Эмерсонни "Ателтико"га қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
30 июн 2022
"Тоттенхэм" ҳимоячи Эмерсон Роялни "Атлетико"га сотишни рад этди.

Лондон клуби ўйинчи билан хайрлашишга шошилмаяпти.

Мадридликлар 23 ёшли футболчини трансфер қилишга фаол тарзда киришган. "Атлетико" хавбекни бир мавсумни ижарага олмоқчи эди, аммо "шпорлар" мадридликларни рад этишди.

Эмерсон "Тоттенхэм"да ўтган йилнинг августидан бери ўйнамоқда. Лондонликлар уни "Барселона"дан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. Бразилияликнинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports