

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 28 ёшли ирландиялик футболчи "шпорлар" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди.
Хабарларга кўра, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячи учун 12 миллион фунт тўлайди, бундан ташқари 5 миллион бонуслар сифатида кўзда тутилган.
Доэрти "Вулверхэмптон"да 2011 йилда бери ўйнаётган эди. Футболчи клуб сафида 300дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.




