

“Ўйин биз учун яхши бўлмади, чунки Марко ван Гинкела тиззасидан жароҳат олди. Буни гапиришга ҳали эртадир, лекин унинг жароҳати енгилга ўхшамаяпти. Чоршанба куни у тиббий кўрикдан ўтказилади.
Марконинг ўрника тушган Рамирес ҳам жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Рамирес ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, бироқ жароҳат унга ноқулайлик туғдирди ва ўйинни давом эттиришга йўл қўймади.
Рамиреснинг “Тоттенхэм”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди”, - дейди Холланд.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “Челси” баҳси 28 сентябрда Тошкент вақти билан 16:45 да бошланади.



