"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда

Sherzod Nurmatov
9 авг 2024
"Борнмут" англиялик ҳужумчи Доминик Соланкени Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига сотишга рози бўлди.

Таниқли журналист Дэвид Орнштейннинг ёзишича, "олчалар" 26 ёшли футболчининг трансферидан ўзлари учун рекорд миқдорда даромад олади. Аниқ рақам эълон қилинмади, чунки клублар ҳали якуний келишувга эришмаган.

Соланке 2023/24 йилги мавсум "Борнмут" сафида 42 та ўйинда қатнашиб, 21 та тўп киритган ва 4 та голга ассистентлик қилган. Унинг "Борнмут" билан шартномасидаги товон пули – 75 млн евро.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC