

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Тоттенхэм" клуби "Аталанта" ҳимоячиси Кристиан Ромеро билан шахсий келишувга эришган. Шартнома 2026 йилгача бўлиши режалаштирилмоқда. Клублар орасидаги музокаралар эса давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳимоячи А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳимоячиси деб топилганди.



