Тошкентнинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси “Болтон”га учта гол урди
29 окт 2017 17:41
Янгиликлар
Тошкентнинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси “Болтон”га учта гол урди
Хабарингиз бор, “Локомотив”нинг икки нафар ёш футболчилари яқинда Англиянинг “Флитвуд Таун” жамоаси сафида тажриба орттириш учун инглиз диёрига йўл олишган эди.
Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев айни пайтда инглиз жамоаси машғулотларида иштирок этишмоқда. Шу билан биргаликда Тошкент жамоаси тарбияланувчилари “Флитвуд” сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушишмоқда.
Куни кеча “Флитвуд Таун”нинг U-18 жамоаси “Болтон”га қарши ўйин ўтказди. Унда “Флитвуд” 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда “Локомотив”нинг 17 ёшли тарбияланувчиси 3та гол уриб, хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар