Тошкентнинг "Ливерпуль" болалар клуби хотира турнирида ғолиб бўлди

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017
10 августдан 15 августгача Чуст шаҳрида "Пахтакор-79" хотира турнири ўтказилди.
2004-05 йил туғилган болалар ўртасида 12та жамоа иштирок этди. Бу ёш тоифасида Чирчиқ футбол интернати ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Косонсой БЎСМ жамоаси эгаллаган бўлса "Ливерпуль-Гол" учинчи бўлди.

2006-07 йилда туғилган болакайлар ўртасидаги мусобақада 10 жамоа қатнашди. Унда "Ливерпуль-Гол" ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўринларни "Чуст" ва "Норин" жамоалари эгаллашди.

Фарзандингизни "Ливерпуль-Гол" футбол мактабига боришини истайсизми? У ҳолда ҳозир давом этаётган танловга марҳамат.

Манзил: Миробод туманида жойлашган клуб, Озарбайжон элчихонасининг ёнгинасида жойлашган. Янги қабулга кўра, 2004-2008 йилда таваллуд топган футболчилар "Ливерпуль" клуби аъзосига айланишлари мумкин. Қабул ҳафтанинг барча кунлари соат 8:00дан 10:00гача. Маълумот учун телефон: +99899 815-1922

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia