UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди Янгиликлар

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди

Дунё бўйлаб барча футболчилар, мутахассис ва мухлислар томонидан 10 декабрь санаси Халқаро футбол куни сифатида кенг нишонланади.

Икки минг йиллик ўтмишга эга мазкур спорт тури тарихий манбалардаги маълумотларга кўра қадимий Хитойда пайдо бўлган. Унинг замонавий кўриниши эса Англияда шаклланди ва бир қатор мамлакатларда кенг оммалаша бошлади. Бора-бора халқлар, мамлакатлар ўртасида қитъа ва жаҳон биринчиликлари йўлга қўйилди.

Ўзбек халқи футбол билан ХХ аср бошларида шуғуллана бошлагани ва ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа Қўқонда таркиб топди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўлди ва мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлагани ҳақида тарихий манбаларда маълумот берилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 10 декабрь – Халқаро футбол куни сифатида футбол байрами сифатида қайд этилган.

Ушбу кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар "Б" лигаси финал учрашувига ташриф буюрди. Миробод тумани ИБЎСМ майдонида 2007-йилда таваллуд топган футболчилардан иборат “Штутгарт” ва Чилонзор БЎСМ жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтди. Унда “Штутгарт” футболчилари ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритиб, “А” лига йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳслар якунида ЎФА вакиллари Халқаро футбол куни муносабати билан “Штутгарт” жамоаси ҳамда намунали БЎСМ ва ИБЎСМ мураббийлари ва тарбияланувчиларига футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилди.




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика