

Тадбирнинг очилиш маросимидан кейин барча иштирокчилар майдонга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш қилди. Футбол майдонида бир нечта ўйин майдончаларига ажратилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинди ва ҳар бир гуруҳ ўз мураббийига эга бўлди.

Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлга ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажарди. Тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали фоторепортажи билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.




