Тошкентда AKFA ҳомийлигида янги мусобақа старт олди

Xayrulla Xoliqov
24 авг 2023
Пойтахтимиз Тошкентда 2010 йилда туғилган футболчилар ўртасида янги мусобақага старт берилди.

Бир неча йилдан бери болалар ўртасида турли футбол турнирларини ўтказиб келаётган "Kelajak Yulduzlari Company" бу сафар машҳур компания AKFA Group ҳомийлиги остида "Мустақиллик Кубоги-2023"ни йўлга қўйди. 

Мусобақа шиори - AKFA билан янада кўп юлдузлар!

2010 йилда туғилган футболчилар иштирокидаги мазкур мусобақада 8та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан икки гуруҳга бўлинган. Турнирда нафақат Тошкент, балки олис Сурхондарё, шунингдек Андижондан ҳам болалар футбол жамоалари иштирок этмоқда. 

Биринчи кунда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Гуруҳ босқичи. 1-тур, 23-август. "Central Asian University" (AKFA университети) стадиони


"Локомотив" – "Бунёдкор" 1:2

Голлар: Шукуров Абдулазиз - Дуланбоев Элшодбек, Ахматиллаев Мустафо.


Тошкент ФА – "Лидер Бест" 0:1

Гол: Убайдуллаев Шоҳруҳ


Андижон ФА – Термиз ИБЎСМ 1:0

Гол: Абдуҳалимжонов Темурбек


"Пахтакор" – "Шўрчи" ФМ 2:0

Голлар: Бўрибоев Юнус, Аҳмаджонов Моҳир.


24 август куни 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

16:00. "Бунёдкор" – Андижон ФА

17:00. "Пахтакор" – Тошкент ФА

18:00. "Локомотив" –Термиз ИБЎСМ

19:00. "Шўрчи" ФМ – "Лидер Бест"


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia