UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Тошкент халқаро турнири кубоги Японияга кетади Янгиликлар

Тошкент халқаро турнири кубоги Японияга кетади

Бугун Тошкентда 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги халқаро турнир якунланди.

Ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган Япония U-15 терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди.

Японияликлар дастлаб Ўзбекистон (5:1), кейин Беларусь (1:0) ўсмирлар терма жамоасини мағлубиятга учратди. Сўнгги, ҳал қилувчи баҳсда эса Польша U-15 термасини 2:1 ҳисобида таслим қилган японияликлар бош совринга эга чиқди.


Ўтказилган уч ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонган Польша ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки совриндор жамоа кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилшод Нуралиев шогирдлари охирги ўйинни Беларус U-15 термасига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир

Тошкент, “ЖАР” стадиони. 5 июнь, душанба

Польша U-15 – Япония U-15 — 1:2

Ўзбекистон U-15 – Беларус U-15 — 1:3


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика