Тўртта топ-клуб Варан учун даъвогарлик қилмоқда
11 фев 2021 13:40
Янгиликлар
Тўртта топ-клуб Варан учун даъвогарлик қилмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан кўплаб Европа топ-клубларининг трансфер мақсади ҳисобланади.
Франциялик футболчи учун янги даъвогар Туриннинг "Ювентус" клубидир. Ҳимоячининг хизматларига шунингдек "Челси", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Қироллик клуби" Рафаэль билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Варан жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. У "Реал" шарафини 2011 йилдан бери ҳимоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар