

"Биз ўйинни жуда кучли бошладик ва уларни прессингда эзғилаб ташладик. Биз бу ҳафта шу нарсага тайёрландик ва бу самара келтирди. Айнан прессинг сабаб мен гол урдим.
Мен Италияда ўйнаганман ва "Сан-Паоло"да умуман бошқача ўйин бўлишини жуда яхши биламан. Уларнинг мухлислари жуда ҳиссиётли, "Наполи" уйда кучли ва биз биринчи дақиқаданоқ диққатли бўлишимиз керак.
Жавоб баҳсига тўғри тайёрлана олсак ва вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бўлмаса сафарда ҳам гол уришимиз мумкин", - деди Торрейра.




