

"Фиорентина"да қолишни хоҳлайман, аммо "Арсенал" билан келишувга эришиш керак. Ўзимни Флоренцияда ажойиб ҳис қиляпман", - дейди Торрейра.
"Фиорентина" Торрейрани 2021 йилнинг августида "Арсенал"дан ижарага олган. Уругвайлик 2021/22 йилги мавсум итальян жамоаси таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Transfermarkt 26 ёшли ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



