

"Ҳозир қаерда бўлсам, ўша ерда хурсандман. Амалда келишув бор ва уни узайтириш таклифи қўйилган. "Вильярреал"даги сўнгги 2 мавсум яхши ўтди, Европанинг кўплаб жамоалари билан баҳс олиб бордик. Ўзим туғилган шаҳар жамоаси билан муваффақиятларга эришганим эса кайфиятни 2 баравар кўтармоқда", - деди футболчи.
Олдинроқ Пау Торресни "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби клублар ўз таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдираётгани айтилганди.



