"Торпедо" РПЛнинг 7 ўйинида 1 очко жамғарди

Оқил Абдубарноев
28 авг 2022
"Торпедо" мавсумнинг дастлабки 7 ўйинида 6 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди.

Москва жамоаси РПЛнинг 7-тур учрашувида "Краснодар"га имкониятни бой берди (1:4).

Клуб айни дамда Россия чемпионати турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

“Торпедо” мавсумни бош мураббий Александр Бородюк билан бошлади. Унинг истеъфосидан сўнг жамоани Николай Савичев эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада ўзбекистонлик футболчи Ҳожимат Эркинов тўп тепади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia