"Торонто" Белоттини таклиф қилмоқчи. МЛС клуби Инсинье билан келишувга эришиб бўлган

Alisher
29 дек 2021
"Торонто" "Торино" ҳужумчиси Андреа Белоттига қизиқмоқда ва футболчига шартнома тайёрламоқда.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, МЛС клуби Белоттининг туринликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар эканлигидан фойдаланиб қолмоқчи.

27 ёшли форвард жорий мавсум сўнггида "Торино"дан кетишга қарор қилди.

Белотти 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio