“Торино” Шомуродов билан бирга “Рома”нинг яна бир аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Eldor Akmurzayev
24 дек 2022
Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.

Унга кўра, “Торино” “Рома”нинг икки аъзосини қўлга киритмоқчи. Улардан бири ҳужумчи Элдор Шомуродов, яна бири эса 22 ёшли ҳимоячи Мараш Кумбулла. Шомуродов ҳам, Кумбулла ҳам Жозе Моуринью жамоасининг асосий таркиб аъзолари ҳисобланмайди ва шу туфайли улар январда римликларни тарк этиши кутилмоқда.

Аввалроқ, “Торино” Элдорни қўлга киритиш учун Саша Лукични “Рома”га алмаштиришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira