

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Томонлар ушбу ҳафтада янги учрашув ўтказишади ва унда 25 ёшли бразилияликнинг ўтиши борасидаги сўнгги тафсилотлар ҳақида келишиб олинади.
Бремер 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.
Бразилиялик ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



