"Торино" 18:1 дан кейин навбатдаги учрашувда ҳам жуда йирик ҳисобда зафар қучди

Eldor Akmurzayev
15 июл 2019, 01:01
«Торино» мавсумолди ўртоқлик учрашуви доирасида бу сафар «Мерано» жамоасига қарши баҳс ўтказди.

Мазкур ўйинда ҳам туринликлар рақибларини йирик ҳисобда (15:0) таслим этишди. Учрашувда Симоне Дзадза гекса-трик, Андреа Белотти покер, Алехандро Беренгер дубль қайд этган бўлса, Бремер, Лоренцо Де Сильвестри ҳамда Яго Фальке ўз ҳисобларига биттадан гол расмийлаштиришди. 

Аввалроқ, Вальтер Мацарри шогирдлари назорат учрашувида «ФК-Бормиесе»ни 18:1 ҳисоби билан тор-мор этишганди

TAS-IX эмас



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia