UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  3 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Юртимиз азалдан истеъдодли футболчиларга бой бўлиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир вилоятда машҳур футболчилар етишиб чиқишган.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бу борада алоҳида тилга олинади. Ўзбекистон Бразилияси деб ном олган ушбу туманда ажойиб футбол академияси қуриб битказилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби аъзоси Одил Аҳмедов мамлакатимизда биринчи бўлиб ҳусусий футбол академиясини ишга туширишга қарор қилди.

Иккита сунъий майдонга, футболчилар истиқомат қилишлари учун ётоқхона, бассейнга эга бўлган мазкур академиядан келажакда юртимиз футболи ривожи учун хисса қўшадиган футболчилар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.



29 август куни Одил Аҳмедов футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан академиянинг ўзида дошқозонда ўзбек таомларининг шохи бўлган паловхонтўра тайёрланди ва дастурхонларга тортилди. Нуроний отахонлар ушбу академия узоқ йиллар давомида юртимизга хизмат қилишини тилаб дуо қилишди.




Кечки пайт очилиш маросимига Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Одил Аҳмедов ва яна кўплаб инсонлар ташриф буюришди.

"Тўрақўрғондан кўплаб футболчилар етишиб чиққан. Бу академияда яратилган шароитлар яқин йилларда ўз мевасини беришига ишонамиз. Ушбу академия Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига совға бўлди десак янглишмаймиз", - деди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.




Очилиш маросими "Навбаҳор" клуби фахрийлари ҳамда "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари ўртасидаги шоу футбол учрашуви билан давом эттирилди. Яқин ўтмишнинг энг кучли ва энг машҳур футбол юлдузлари иштирокида ўтган баҳс стадионга йиғилган мухлисларни ҳам беэътибор қолдиргани йўқ. Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг мухлислар севимли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди, улар билан мулоқот қилишди. Бундан ташқари фахрий футболчилар анчадан буён дийдорлаша олмаган қадрдон ҳамкасблари билан дилдан суҳбат қуришди.


"Навбаҳор" фахрийлари - "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари 4:4

"Навбаҳор" фахрийлари:
Илҳом Абдуқодиров, Рашид Ғофуров, Сайдулло Турсунов, Хайрулло Каримов, Анвар Ҳафизов, Баҳром Йўлдошев, Ёқубжон Аҳмедов, Акмал Соҳибов, Шавкат Абдураззоқов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Мухтор Фозилов, Тимур Султонов, Дилшод Жабборов, Ғайрат Жўраев, Зафар Мусабоев, Илҳом Бойдедаев, Санжар Асқаралиев, Жаҳонгир Исроилов.

"Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари: Зафар Қуваталиев, Иброҳим Раҳимов, Шерзод Жўраев, Леонид Кошелев, Алишер Маҳмудов, Акмал Холматов, Илҳом Юнусов, Жаҳонгир Усмонов, Музаффар Холиқов, Нуриддин Акбаров, Зайниддин Акбаров, Алишер Аҳмедов, Дилшод Нуралиев, Зайниддин Тожиев, Шамшод, Фарҳод Умаралиев.



Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика