Одил Аҳмедов кеча "Шанхай СИПГ" таркибидаги 100-ўйинини ўтказди

Alisher
13 авг 2020
Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедов кеча "Шанхай СИПГ" таркибидаги юбилей, аниқроғи 100-ўйинини ўтказди.

Кеча "Шанхай СИПГ" Хитой Суперлигаси доирасидаги "Ухань Чжоэр" жамоасига қарши ўйинда камбэк қайд этди. 0:1 ҳисобида ортда бораётган шанхайликлар якунда Арнаутович ва Оскарнинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритишди.

Эътиборлиси, Аҳмедов хитойликлар таркибидаги 100-ўйинини айнан "Ухань Чжоэр"га қарши ўтказди.

Жамоадаги бундай муваффақият билан ҳамюртимизни қутлашди ва "Шанхай СИПГ" бош мураббийи Витор Перейра Аҳмедовга эсдалик учун 100 рақами ёзилган либосни тақдим этди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia