Тўрақўрғонда "Келажак Юлдузлари" турнири старт олди

Narzulla Saydullayev
15 окт 2016
"Odil Junior" футбол мактабини очилиши муносабати билан, бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Келажак Юлдузлари" фестивали старт олди.

Икки кун давом этадиган фестивал уч турдан иборат бўлиб, дастлабки кунда иккита тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан Наманган вилояти ФФ Вице-президенти Баҳром Холмирзаев иштирокчиларга омад тилар экан, келажакда бундай турнирларнинг самарасини албатта ўз сўзини айтишини такидлаб ўтди.



Фестивалда водийдан йиғилган 6та жамоа иштирок этаяптилар. 3та турдан иборат турнирда барча жамоалар ўзаро баҳс юритмайдилар.



Мусобақанинг биринчи кунида қуйида натижалар қайд этилди.

15 октябрь. 1-тур.

09:00. "Odil Junior" - "Истиқлол" 4:3
10:00. "Навбаҳор" - "Дўстлик" 1:0
11:00. "BFK Asia" - "Ёшлик" 4:2




15 октябрь. 2-тур.
12:00. "Odil Junior" - "Навбаҳор" 2:2
14:00. "Дўстлик" - "BFK Asia" 4:4
15:00. "Ёшлик" - "Истиқлол" 3:0

Эртага қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб борадилар.
16 октябрь. 3-тур.

10:00. "Навбаҳор" - "Ёшлик"
11:00. "Odil Junior" - "BFK Asia"
12:00. "Истиқлол" - "Дўстлик"




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia