UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  0 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  5 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  1 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  10 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

ТОП-10. Вундеркинд ёхуд Суперлига-2022да порлаб чиққанлар (дастлабки бешлик) Янгиликлар

ТОП-10. Вундеркинд ёхуд Суперлига-2022да порлаб чиққанлар (дастлабки бешлик)

Суперлига яшил майдонларини ёндирган ёш футболчилар ҳақида.

Аввалги мавсумда бўлгани каби футбол жамоатчилиги жорий йилда ҳам бир қатор янги номларга гувоҳ бўлишди. Мураббийлар томонидан билдирилган ишончни қайсидир маънода оқлашга ҳаракат қилишди. Ўз клубидаги ўйинлари билан терма жамоадан ҳам чорлов олганларни кўрдик. Қуйида шу ҳақида гап боради. 

1. Аббос Файзуллаев 

"Пахтакор"нинг асосий таркибида 2021 йилда дебют қилган Аббос жорий йилга келиб эътиборга янада яқинроқ бўлди. Жуссаси кичкиналигига қарамай тезкор ва техник футболчини Славче Войнески секин-аста асосий таркибга қўйишни бошлади. Шацких келгач эса у қураётган жамоанинг муҳим бўлагига айланди. Сўнгги 6та учрашувнинг барчасини бошланғич таркибда бошлади. Умумий ҳисобда мавсум давомида 21та баҳсда 5та гол урди. 2003 йилда туғилган футболчини Тимур Кападзе U-23 Осиё кубогига қўрқмай жалб қилди ва имконият берди. Аббос мавсум якунларига кўра "ёш юлдуз" номинациясига номзодлар қаторига киритилди. Унда йилни яна бир соврин билан якунлаш имконияти мавжуд. 

2. Умарали Раҳмоналиев

"Бунёдкор" учирма қилган навбатдаги ёш "қалдирғоч". Асли наманганлик футболчи бундан аввалги мавсумда асосий таркибда дебютини амалга оширганди. Бу йилга келиб у жамоанинг ярим ҳимоя чизиғидан мустаҳкам жой олди. Бунда унга қўрқмай имконият берган Шуҳрат Мақсудовни алоҳида таъкидлаш керак. Ахир таркибидаги ёшларни ҳеч нарсани ўйламай туширадиган мураббийлар кам сонли бўлса. Умарали эса 19 ёшда ўзига берилган имкониятдан максимал фойдаланди ва 21та учрашувда рақиблар дарвозасини 6 бор ишғол қилди. "Бунёдкор"нинг 2022 йилдаги энг яхши тўпурари ҳам айнан у бўлди. Ярим ҳимоячининг кейинги манзили "Рубин". Умид қиламизки, Россияда ўзини йўқотиб қўймайди. 

3. Муҳаммадқодир Ҳамралиев 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун яхши марказий ҳимоячи етишиб чиқмоқда. Бу - Муҳаммадқодир Ҳамралиев. 2020-2021 йил Про лигада "Динамо"да тўп тепиб кўзга кўринган футболчини Тимур Кападзе "Олимпик" ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф қилди. У катта футболдаги дастлабки мавсумиданоқ яхши таассурот қолдириб келган, бироқ жисмоний ҳолатини янада яхшилаши керак эди. Ўз устида ишлади. Натижада мамлакат бош жамоасидан кейинги ўринда турувчи, олимпия терма жамоасининг асосий ҳимоячисига айланди. Биринчи устунлиги иккинчи қаватда бўлса, иккинчиси курашлардан қўрқмаслиги. Айнан мана шу устунлиги эвазига у "Навбаҳор" (1:1), "Насаф" (2:2), "Бунёдкор" (1:1) дарвозаларини 3 маротаба ишғол қилди. Битта ассистни ҳам ҳисобига ёздириб қўйди. 

4. Бектемир Абдуманнонов 

Эътибор берган бўлсангиз, "Металлург" иккинчи даврага келиб бошқача ўйин кўрсата бошлади. Ҳужумлар сони ошди, голли вазиятлар кўпайди. Уларни чиройли якунлашда "Олимпик"дан келган Бектемир Абдуманнонов катта жонбозлик кўрсатди (13та ўйин 5та гол). Унинг "Сўғдиёна", "Динамо", "Нефтчи"га урган голлари бекбодликларга 9 очко келтирди. Биринчи даврада Дамир Темиров 4та гол билан "снайпер" вазифасини бажарган бўлса, иккинчи даврада "эстафета" Бектемирга ўтди ва у ишни яхши бажарди. 

5. Нурмуҳаммад Тошпўлатов 

"Локомотив" сўнгги йилларда кўпроқ ёш футболчиларга ва ўз тарбияланувчиларига имкон бераётганини сезяпсиз. Охирги 3 йил ичида бир қанча янги номлар чиққанини ҳам кўрдингиз. Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов, улар сафига бу йил Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам қўшилди. Тўғри у "Локомотив" асосий жамоасида ўтган йили, дебют қилди. Аммо ортда қолган мавсумда у ўз имкониятларини тўлиқроқ кўрсатди. Ўз вақтида 8-рақамда ҳаракат қилган Сервер Жепаров "темирйўлчилар" устозига айлангач Кахидан кейин  8-рақамли марказий ярим ҳимоячини сардор сифатида бир нечта баҳсда майдонга туширди, умумий ҳисобда Суперлигада 25та ўйинда қатнашди. Тимур Кападзе уни олимпия терма жамоасининг сентябрь ойидаги йиғинига ҳам жалб қилганди. 


Давоми бор...

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика