UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  5 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  3 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  5 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  10 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади Янгиликлар

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади

Фаолиятини якунлаган "Реал" ва Германия терма жамоаси афсонавий ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрининг ўйинига қойил қолишини билдирди.

Крооснинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирги "Барса"нинг асосий фигураси ва замонавий футболнинг энг қиммат футболчиларидан бири.

"Менинг фикримча, Педри – ўз позициясида энг зўр. Бу рақибдан қатъий назар майдонга тушмаса, ўрни сезиладиган футболчи. У нафақат гол уради ва узатмаларни амалга оширади, балки жамоага ечимлар таклиф этади. Биргина Чемпионлар Лигасида у ҳар бир учрашувда рақибни ўртача 52 марта алдайди, Ла Лигада эса 59 марта. У умумий олсак, 11-12 ҳимоячини ортда қолдиради. Бу жуда катта рақам", – деди Кроос.

"Реал" собиқ футболчисининг сўзлари, айниқса, "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан келиб чиққан ҳолда рамзий маънога эга. Ханси Флик бошчилигидаги жамоа аллақачон иккита соврин – Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритди. Боз устига, ҳар икки финалда каталонияликлар "Реал"ни мағлуб этишди (5:2 ва 3:2), шунингдек, Ла Лига баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришдилар (4:0).

Бундан ташқари, "Барселона" УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва "Интер" билан ўйнамоқда. Биринчи учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Италияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика