Тома Лемар: "Ўтган йилдаги статистика нимага қодирлигимни кўрсатмайди"
16 июл 2019 20:30
Янгиликлар
Тома Лемар: "Ўтган йилдаги статистика нимага қодирлигимни кўрсатмайди"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар ўтган йилдаги хатти-ҳаракатларини таҳлил қилди.
"Атлетико"даги илк мавсумимда энг яхши натижалар кузатилмади. Бу мени нимага қодирлигимни кўрсатмайди. Ўтган мавсум олдидан кам таътил олгандим. "Монако"даги узун мавсум ва кейин Жаҳон чемпионати... Таътилим 1 ҳафтага чўзилганди. Бу тўлиқ тикланиш учун жуда кам ва менинг ўйинимга қаттиқ таъсир қилган жиҳат", – дейди Лемар.

Эслатиб ўтамиз, Лемар ўтган мавсум "Атлетико" либосида 31 учрашув ўтказиб, 3 тадан гол ва ассистни қайд этган.
Лемар Жоау Феликснинг 127.2 млн. евролик катта трансфери амалга ошгунига қадар "Атлетико"нинг энг қиммат трансферига айланганди. Ўтган йили у "Монако" сафидан 70 миллион евро эвазига Диего Симеоне жамоасига ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
01:59
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз 40
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар