“Томь” бош директори: “Денисов ва Давидов билан келишиб олдик”

Eldor Akmurzayev
16 сен 2020
“Томь” раҳбарияти вакили Татьяна Смирнова ҳимоячи Виталий Денисов ва ҳужумчи Денис Давидов яқин орада жамоага келиб қўшилишини тасдиқлади.

“Ҳа, биз келишиб олдик. Тиббий кўрик натижаларини ҳам олганмиз, уларни кутмоқдамиз. Жума ёки шанба куни улар учиб келишади.

Виталий ва Денис “Волгар”га қарши баҳсда ўйнайдими? Мазкур ўйингача қайдномадан ўтказишга ҳаракат қиламиз, аммо улар қандай функционал ҳолатдалига ҳам муҳим. Чунки, Денисов айнан баҳс ўтадиган кунда етиб келади, ўзингиз тушуниб турибсиз.

Таркибни кучайтириш учун бошқа номзодларни кўриб чиқилмоқдами? Ҳа”, дея қайд этган Смирнова.

Эслатиб ўтамиз, томскликлар МФЛда 9 турдан кейин 2 очко жамғарган ҳолда 21-ўринда бормоқда. “Волгар”га қарши учрашув эса 19 сентябр куни бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: «Матч ТВ»