Тожикистон ТЖ май ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Eldor Akmurzayev
20 апр 2021
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Япония (7 июнь) ва Мьянма (15 июнь) термаларига қарши ўйинлар олдидан Тожикистон вакиллари май ойида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади.

24 май куни Ироқнинг Басра шаҳридаги “Халқаро” стадионда тожикистонликлар Ироқ термасига қарши баҳс олиб боради. 29 май куни эса Усмон Тошев шогирдлари Дубайда Таиланд билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ф” гуруҳидан ўрин олган қолган учрашувлар марказлаштирилган тартибда Японияда бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Тожикистон ФФ матбуот хизмати