

Тожикистон Республикаси президенти расмий сайтининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати аъзолари "2017-2021 йилларда Тожикистон Республикасида футболни ривожлантириш давлат программаси" лойиҳасини кўриб чиқишди.
Мамлакатда футболни ривожлантиришнинг бу босқичи болалар ва ўсмирлар футболининг ривожланиши учун шароит яратиш, халқ орасида футболни оммалаштириш, миллий чемпионат даражасини ошириш, Тожикистон терма жамоаларининг ягона тайёргарлик тизимини яратиш ва бошқаларга қаратилган.



