UZ

Сўнгги янгиликлар

11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  0 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  7 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  3 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  1 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  3 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  12 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  17 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  1 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  58 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9

Тоҳир Кападзе: "Олой" вакиллари Фарғонага келишган, лекин..." Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: "Олой" вакиллари Фарғонага келишган, лекин..."

Фарғонада давом этаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида Ўш шаҳрининг “Олой” жамоаси иштирок этиши кўзда тутилган эди.

Якунда эса бу жамоа ушбу турнирга ташриф буюрмади. Биз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида “Ҳоким кубоги” ташкилий қўмитаси раҳбари, Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Копадзега мурожаат қилдик.

- Тоҳир ака “Олой” жамоаси нима учун “Ҳоким кубоги”да иштирок этмаяпти?
- Аввало турнирда иштирок этаётган барча жамоаларга иштироклари учун раҳмат айтмоқчиман. Биз бу турнирни йилдан-йилга нуфузини ошириш йўлида барча имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Мақсадимиз Фарғоналик мухлислар қишда ҳам футбол ҳавосидан нафас олишсин.


Ўшнинг “Олой” жамоасини ҳам турнирни янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида таклиф қилган эдик. Қўшниларимиз ҳам бу турнирда иштирок этиш улар учун ҳам қизиқарли бўлишини айтиб, Фарғонага келиш учун ҳаракат қилдилар. Ҳозир “Олой” жамоасининг  олти кишидан иборат делегацияси Фарғонада бўлиб туришибди. Булар жамоа раҳбарлари  бўлиб турнирни қандай ўтаётгани ва биз уларга қандай шароитлар ҳозирлаганимизни ўз кўзлари билан кўришмоқда.

Ўшликлар таркибида 8 нафар легионер футболчилар бор бўлиб улар Африка давлатлари, Туркия ва Тожикистондан экан. Ана ўша легионер футболчиларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли жамоа Фарғонага келолмади. Жамоа раҳбарлари эса легионерларсиз, кучсизланган таркиб билан турнирда иштирок этишни лозим топмадилар. “Олой” жамоасининг турнирда иштирок этолмаётганидан биз жуда афсусдамиз. Биз уларни келгуси йилдаги турнирларимизга яна таклиф қиламиз ва албатта уларни кейинги сафар иштирок этишларига умид қиламиз - деди Тоҳир Кападзе.


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика