UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  3 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  14 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

Тоҳир Кападзе: "Абрамовга барча шароитларни яратиб берамиз" Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: "Абрамовга барча шароитларни яратиб берамиз"

"Нефтчи" клуби раиси Тоҳир Кападзе янги бош мураббий Вадим Абрамов ҳақида "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

"Вадим Абрамовни талкиф этиш ташаббуси мендан чиққанди. Вадим карленович билан Ўзбекистон олимпия терма жамоасида уч йил бирга ишлаганмиз. Бундан ташқари, уни инсон ва мураббий сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан. Менга унинг ўйин услуби ёқади. Абрамов Фарғона футболчи учун яхши хизмат қилади. Ундан умидимиз катта. Ушбу мутахассиси жалб этилишида вилоят ҳокимининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

- Биз дастлаб "Нефтчи"ни ҳозирги мураккаб вазиятдан биргалашиб олиб чиқишимиз керак. Сўнгра келаси йилдан ўзгача мақсадлар қўямиз. Биз Абрамовни келажакни ўйлаган ҳолда олиб келдик. Бугунги кундаги вазифа жамоани имкон қадар юқорироққа олиб чиқиш. Қолганини келаси мавсумда гаплашамиз. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, Вадим Карленович шунчаки "Нефтчи"ни сақлаб қолиш мақсадида келгани йўқ. Бу йил жамоани мустаҳкамлаб олсак кейинги йилда катта мақсадлар қўйилади.

Мураббийлар штабида албатта ўзгариш бўлади. Марат Мифтахутдиновни олиб келмоқчимиз. У ҳозирда "Машъал"да ишлаяпти. Абрамов қандай ёрдамчилар кераклигини ўзи танлайди. Биз унинг учун барча шароитларни яратиб берамиз",  - дейди Кападзе.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика