UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  6 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди” Янгиликлар

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди”

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин борасида

“Жуда қийин ўйин бўлди. “Хоразм” кучли жамоа эканини кўрсатиб берди. Шу ўринда шогирдларимизга миннатдорчилик билдираман. Охирги дақиқаларга қадар курашди ва ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди. Биз мазкур ўйинга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдирган бўлардим. Улар ҳам бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлади. Кейинги баҳсларга ҳам тайргарликни давом эттирамиз ва ижобий натижалар кўрсатмоқчимиз.

Арислан Юсупбаев борасида

Арислан Юсупбаев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмаяпмиз. Бугунги беллашувда ҳам захирадан сафга қўшилиб, қаҳрамон сифатида майдонни тарк этди дея оламан. 

Қурбонов ва Машариповни тарк этгани хусусида

Миржалол Қурбонов ва Темур Машариповни тарк этгани борасида аниқ маълумотга эга эмасман. Буни клуб раҳбариятидан сўраганингиз маъқул. Чунки мен кўп вақт жамоа билан бирга бўлмадим. Шу сабабли бу саволга жавоб бера олмайман.

Молиявий ҳолат борасида

Ҳозирда молиявий томонлама муаммолар бўлиб турибди. Лекин тез орада вазиятдан чиқиб кетамиз. Бу вақтинчалик ҳолат деб биламан. Раҳбарият таъкидлашича, ойни якунига қадар барча қарздорликлар ёпилади. 

Ҳакамлар ҳақида

Ҳакамлар борасида гапира олмайман. Чунки уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика