UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (0:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Шўртан" яхши жамоа эканини кўрдик. Ёш футболчилардан иборат таркиб яхши ўйин кўрсатди деб айта оламан. Бугун омад биз томонда бўлди. Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ғалабага эришдик.

"Шўртан" айни дамда қийин вазиятда эканидан хабардормиз. Жамоанинг келажаги бор, улар тез орада бундай вазиятдан чиқиб кетишига умид қиламиз. Ёш футбрлчилар ўйинлар мобайнида шаклланиб боришади. Биринчи давра билан солиштирганда ҳозирги "Шўртан" анча кучайган, жамоада ўсиш бор.

- Бу йилги мавсумда жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?


- Насиб бўлса олдиндаги ўйинларда ғалаба қозониб яхши натижаларни кўрсатмоқчимиз. "Арал Самали" Про-лигага бу мавсумдан қўшилди. Ҳозирда жамоага бўлган эътибор жуда яхши. Биз ҳам яратиб берилаётган шароитларни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Жамоа сафар учрашувларига боришда қандай транспортдан фойдаланмоқда?


- Бизга замонавий автобус ташкил этиб берилган. Ушбу транспортда барча қулайликлар бор ва бизга йўлда қийинчиликлар туғилаётгани йўқ.

- Бугун жамоангиз кам ҳужум ташкил этди, бу режада бор эдими?

- Бугун "Шўртан" жамоасининг имконияиларини билган ҳолда шундай ўйин услуби танладик. Голни стандарт вазиятдан киритдик. Умуман олганда бугунги ўйинга тайёрлаган тактикамиз ўзини оқлади деб айтсак бўлади. "Шўртан" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика