Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"
09 апр 2025 22:45
Янгиликлар
Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"
Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навоий ФА" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Султонов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- "Насаф" жуда кучли жамоа, амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Халқаро майдон тажрибасига эга. Бундай жамоа билан ўйинлар осон бўлмайди. Биринчи бўлим давомида вазиятни тенг ушлашга интилдик. Иккинчи бўлимда тажриба барибир ўз сўзини айтди. Умумий ҳолатда жамоамиз вакиллари ёмон ўйнашмади. Борларини бериб ҳаракат қилишди.
- Жамоага ОКМК, "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўйинлар нима беради?
- Албатта катта тажриба тўплаймиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бугун қарши ҳужумда омадимизни синаб кўрмоқчи эдик. "Насаф" билан ўйинда ҳужумкор футбол ўйнашимиз тўғри бўлмас эди, даражаларда фарқ бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар