UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  0 07:58U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди  1 07:37Sofascore. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  15 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  15 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  35 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  44 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе БАА U23га қарши кечган ўртоқлик ўйини (0:2) ҳақида фикр билдирди.

— БАА йиғини ҳақида

— Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинни бошлаганимизга бир неча кун бўлди. Шу вақт мобайнида ўз олдимизга қўйилган режа бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Бу йиғинда, асосан, жисмоний ҳолатимизни тиклаш, техник-тактик томондан янада кучайиш ва янги футболчиларнинг имкониятларини кўриб олишга урғу қаратганмиз.


— БАА У-23 терма жамоасига қарши ўйин

— Бугунги учрашув яхши ўтди. Деярли барча ўйинчиларни синовдан ўтказдим. Ҳозирги жисмоний ҳолатимиздан келиб чиқиб, бир бўлимдан ҳаммага имконият бердик. Ва шу орқали техник-тактик тарафдан қанақа камчиликларимиз борлигини кўриб олдик. Умуман олганда, футболчиларимиз иккала бўлимда ҳам ўзларини яхши кўрсата олишди. 


Рақибга келадиган бўлсак, улар яхши таассурот қолдиришди. Умуман олганда, курашларга бой, яхши ўйин бўлди. Энг асосийси, биз ўзимиз учун керакли бўлган тажриба ва хулосани олдик, деб ўйлайман.


— Таркибдаги янги футболчилар

— Бу галги йиғинда кўплаб янги футболчилар иштирок этишмоқда. Деярли ҳаммасига имконият бердик, улар дебют ўйинини ўтказишди. Айтганимдек, ҳозирги жисмоний ҳолатдан келиб чиқиб, иккала бўлимда ҳам болалар ўзларини яхши кўрсатишди. Хатолар бор. Лекин, уларни тўғрилаш учун ҳам шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз.


Эндиликда бор эътиборимизни иккинчи учрашувга тайёргарлик кўришга қаратамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика