UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  7 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Тимур Кападзе: "U-23 Осиё Кубогида ОАВ ва мухлислар билан бир тан-у бир жон бўлдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "U-23 Осиё Кубогида ОАВ ва мухлислар билан бир тан-у бир жон бўлдик"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Курашлар ва имкониятларга бой учрашув бўлди. Ғалаба қозонишни истагандик, аммо дуранг ўйнадик. "Металлург"нинг кучли ва кучсиз тарафларини билардик. Йигитлар рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Умуман олганда, 1 очко ҳам ёмон эмас. Энди эътиборимизни кейинги баҳсларга қаратамиз.

- "Олимпик" 7 кун ичида 3 та муҳим ўйин ўтказди. Жамоани бунга қандай тайёрладингиз?

- Тўғрисини айтсам, бунга ўрганиб қолдик. U-23 Осиё Кубогида ҳам зич тақвимда ўйин ўтказдик, ҳозир ҳам. Қолдирилган ўйинларда барибир қачондир ўйнашимиз керак. Имкон қадар ротацияга қўл уряпман. Баъзида жисмоний ва руҳий томондан қийналяпмиз. Чунки ҳар бир ўйинда қийинчилик бўлади. Умуман, ҳаммаси яхши. Барчаси бизга катта тажриба бўляпти. АГМК, "Металлург", "Насаф" ва "Навбаҳор"... деярли ҳамма лидерлар билан ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Шунга қарамасдан, йигитларимиз ўзини яхши тутишмоқда. Яхши ўйнашяпти ва керак бўлса улардан ҳам устун келмоқда. 

- Руслан Жияновнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? U-23 Осиё Кубогидан кейин чарчагандек... 

- Буни кутсак бўларди. Машғулотларда яхши кўринганди, аммо футболчиларимиз Осиё Кубогидан сўнг руҳий тарафдан ҳам чарчашган. Русланни яхши биламан, у имкониятлардан унумли фойдаланишни билади, аммо бугун кўп вазиятларни йўққа чиқарди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда жисмоний ҳолатини тиклаб олади. Унинг потенциалини яхши биламиз. Умид қиламанки, буёғига ҳаммаси яхши бўлади.

- Бош ҳакам бир хил вазиятда икки хил қарор чиқарди. Масалан, Аброр Тошқўзиевга иккинчи сариқ карточкани бериб, майдондан четлатиши керак эди. Чунки ўйин сўнгида худди шундай ҳолатда Муҳаммадазиз Иброҳимовга иккинчи сариқни бериб, майдондан четлатди. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Албатта, Иброҳимов қизил карточка олгани яхши бўлмади. Тўғри, у ерда сўнгги умид фолига йўл қўйилганди. Менимча, биринчи таймда  ҳам иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Ўйлайманки, комиссар ва масъуллар буни кўриб чиқишади. 

- Эртага "оммавий ахборот воситалари куни". Шу муносабат билан уларга тилакларингиз...

- Нима деймиз, омаввий ахборот воситалари ходимлари соғ-саломат бўлишсин. U-23 Осиё Кубогида бир тан-у бир жон бўлдик. Мухлислар билан ҳам, ОАВ билан ҳам. Аслида ҳамиша шундай бўлиши керак. Ватан жамоаси ўйнаганда бирлашишимиз лозим. Улар биз билан бўлишгани учун раҳмат айтаман. Футболимиз ўсишида уларнинг ҳиссаси катта. Табриклайман!

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика