UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  6 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Сречко Катанец ва миллий терма жамоа атрофидаги вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Сизга Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушдими? Мавжуд вазият бўйича фикрларингизги билдириб ўтсангиз...

- Менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. Билишимча, Сречко Катанец бугунги рейс билан учиб келиши лозим эди, аммо унинг соғлиғи бунга йўл қўймаган. Ўқиганингиздек, кейинги ўйинларда терма бошқаруви бош мураббий ёрдамчилари Алеш Чех ҳамда Владо Радмановичга топширилган. Ҳозирча бошқа гап-сўз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Бу – ватан жамоаси. Ёрдам керак бўлса, ҳамиша тайёрмиз.

- Бу терма жамоа ўйинларига қанчалик таъсир қилади?

- Албатта, таъсир қилади. Ҳар ҳолда Сречко Катанец бош мураббий. Кўп йигитлар уни эшитади ва унинг айтганларини қилади. Бош мураббий – бу бош мураббий. Унинг ўрни бўлакча. Бир-иккита ўйинда ўрни билинмаслиги мумкин, аммо у бўлса, барибир бошқача. Аввало, Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Унга шифо тилаб, ҳеч кимга бундай дард бермасин деймиз. Ўйлайманки, ёрдамчи мураббийлар ҳам яхши мутахассислар сирасига киради. Жамоада анча вақтдан бери ишлашади, терма жамоани қандай тайёрлаш кераклигини яхши билишади. Сречко ҳам узоқдан бўлса-да, кўмаклашиб турса керак. Олдинда иккита муҳим ўйин турибди. Уйда ўйнаяпмиз, юз фоизлик натижа бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади. Футболчилар ҳам бу нарсани тушунган ҳолда тажриба ва маҳоратларини ишга солишларига ишонамиз.

Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика