UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" - "Аркадағ". Асосий таркиблар маълум  12 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  7 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  12 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..." Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..."

Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Қизилқум" клубини ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Навоийликларда тажрибали футболчилар етарлича, улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйлашимча, мазкур баҳсга ташриф буюрган томошабинлар қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланди.

- Руслан Жияновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бугун у ёмон ўйнамади. Лекин биламан, у бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Йигитлар ёш, уларда баъзида нимадир етишмаслиги мумкин, қолаверса, рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо шу каби ўйинларда улар ўсишга эришади. Йигитларнинг келажаги порлоқ, фақатгина бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиши керак.

- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячиларнинг айби борми?

- Ҳа, уларда ҳам айб бўлиши мумкин, сабаби, рақибнинг гол уриши учун имконият яратиб беришди. Темирхўжа иккинчи голни тажрибасига таянган ҳолда ижро этди, бироқ унга қаршилик қилишимиз мумкин эди. Хатосиз гол бўлмайди, камчиликларни ўрганиб чиқамиз", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика